16358

Хитойда тоғ кўчкиси оқибатида 37 киши бедарак йўқолди

Дунё 28 август 14:51 297

РИА Новости Хитой марказий телевидениясига хабарига асосланиб маълумот беришича, Хитой Жанубий-Шарқий қисмида Гуйчжоу провинциясида рўй берган тоғ кўчки натижасида бир киши ҳалок бўлди ва 37 киши бедарак йўқолган. Ундан ташқари 2 киши жароҳатланган.

Хабарда айтилишича, тупроқ тагида 34 турар жой қолиб кетган. Табиий офат жойида 81 нафар киши қолмоқда. Ҳукумат органлари хабарига кўра, ушбу табиий офат натижасида 765 минг долларлик иқтисодий зарар етказилган.

Ҳозирги вақтда қутқарувчилар тезкор қидирув-қутқарув ишларини амалга оширмоқда.

Изоҳ билдириш