15831

Саудия Арабистони Ироқни қайта тиклашга $100 млрд ажратади

Дунё 22 август 9:48 369

Ироқ ва Сауди Арабистони янги иттифоқ тузиш тўғрисида музокаралар олиб бормоқда, агар бу масалада келишувга эришилса, Ар-Риёд Ироқнинг уруш вайрон қилган шаҳарларини қайта тиклашда бош ролни қўлга киритади.

Хабарларга кўра, Ироқни қайта тиклашга $100 млрд дан зиёд маблағ керак бўлади, дея хабар беради The Guardian. Боғдод Саудияга нисбатан муносабати доим адоват кайфиятида каби баҳоланарди, бироқ яқиндан бери муносабатлар ўзгариб қолди.

«Муносабатлар илиқлашмоқда ва бу АҚШ президентининг янги маъмурияти Саудия Арабистонига минтақанинг қолган қисми билан муносабатларни тиклашга кўмак беришни бошлагани билан боғлиқдир», – деди Ироқ парламентининг ташқи алоқалар бўйича қўмита раҳбари Абдулборий аз-Зебарий.

Олдинроқ Саудия Арабистони ва Ироқ 1990-чи йилдан бери илк бор икки мамлакат ўртасидаги чегарада Арар ўтказиш пунктини очишга келишиб олишганди.

Чегара Ироқнинг собиқ президенти Соддам Ҳусайн Қувайтга ҳужум қилганидан сўнг ёпилган эди.
Қайд этилишича, сўнгги 27 йил давомида назорат ўтказиш пункти йилда бир марта – ҳожиларнинг Маккага зиёрати пайтида ишлаган, холос.

Изоҳ билдириш