15737

Қирғизистон бош вазири истеъфога чиқмоқда

Дунё 21 август 14:20 374

Қирғизистон бош вазири Соронбай Жэнбеков уни марказий сайлов комиссияси расмий рўйхатга олгач у истеъфога чиқишини маълум қилди. Бу ҳақида Sputnik Қирғизистон хабар бермоқда.

«Мен фақат сайлов вақтида бош вазир лавозимида қолишим мумкин эди. Бу ҳақда ҳамкасбларим ҳам айтишган. Лекин мен барча номзодлар билан бир хил бўлишга қарор қилдим. Бугун ваколатларимни тугатилиши ҳақида илтимоснома ёзаман. Ҳозир ҳукумат йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўряпмиз. Тушликдан сўнг аризамни президентга топшираман», — деган журналистларга Жэнбеков.Жэнбеков, шунингдек, президент этиб сайланадиган тақдирда Алмазбек Атамбаевнинг сиёсатини давом эттиришини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда президент сайловлари жорий йилнинг 15 октябр куни ўтказилади.

Изоҳ билдириш