15707

Қатар Ҳажга отланган зиёратчилар учун юборилган Саудия самолётларини мамлакатга киритмади

Дунё 21 август 12:28 548

Қатар ҳукумати Саудия Арабистони самолётларини Доҳа аэропортига қўнишига рухсат бермади. Самолётларнинг қатарлик мусулмонларни Макка шаҳрига олиб бориши мўлжалланганди.

Саудиа авикомпанияси Бош директорининг маълум қилишича,  гарчи Қатар томонига зарур ҳужжатлар юборилган бўлсада, Доҳа аэропорти ушбу рейсни амалга оширишга рухсат бермаган.

Таъкидлаш керакки, яқин кунларда Саудиянинг Макка шаҳрида будун дунё мусулмонларининг муқаддас Ҳаж зиёрати бошланади. Шу муносабат билан Саудия Арабистони ҳукумати икки ўртада сиёсий инқироз ҳукм сураётганига қарамай, Ислом динининг ушбу фарз амалини бажариш учун Қатар фуқароларига мамлакатга киришга изн берган ва ўз ҳаво кемаларини ажратишини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Яқин Шарқ минтақасида рўй берган сиёсий инқироз туфайли ҳозирда Қатар билан бир қатор мусулмон ўлкалари ўзаро алоқаларни узиб қўйган. Бунга Қатар ҳукуматининг террорчилик гуруҳларини қўллаб-қувватлаётганига оид гумонлар сабаб бўлган. Аммо Қатар томони ушбу айбловларни инкор этиб келмоқда.

Изоҳ билдириш