15684

Трамп Афғонистон ва Жанубий Осиёдаги вазият бўйича ўз халқи олдида чиқиш қилади – ОАВ

Дунё 21 август 11:21 361

АҚШ президенти Дональд Трамп душанба куни Афғонистонга қўшимча тўрт минг нафар ҳарбий хизматчилар юборилиши ҳақида эълон қилади, деб хабар берди якшанба куни CBS телеканали ўз манбасига таянган ҳолда.

«Расмий шахслар президент президент жойларда ҳарбий қўмондонлар сўровига жавоб берувчи ва (Афғонистонга — таҳр.) тўрт минг ҳарбий хизматчиларни юборишга имкон берувчи стратегия ҳақида эълон қилишини кутишмоқда», — дейилган хабарда.Телеканал хабарига кўра, гап террорчиларга бошпана тақдим этаётгани учун Покистонга босим ўтказиш ҳақида боради.

Илгарироқ Оқ уй Трамп душанба куни кечқурун Афғонистон ва Жанубий Осиёдаги аҳвол бўйича Америка халқи ва ҳарбий хизматчилари олдида чиқиш қилиши тўғрисида хабар берган эди.

Пентагон бўлиб ўтадиган баёнот юзасидан изоҳ беришдан бош тортган, деб ёзади РИА Новости.

Шу ўринда, АҚШ Мудофаа вазири Жеймс Мэттис унга хорижий давлатларга турнесида ҳамроҳлик қилаётган журналистлар билан суҳбатда давлат раҳбари бошқа ҳарбий қўмондонлар сингари унинг ҳам фикрини инобатга олгани ҳақида айтиб ўтган.

Пентагон раҳари тўлиқроқ изоҳ беришдан қочиб, президент «ўзи халққа мурожаат этишни хоҳлаётгани» ҳақида таъкидлаб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта охирида Трамп Афғонистон масаласи бўйича йиғилиш ўтказган эди.

Изоҳ билдириш