15622

Оммавий муштлашувга озарбайжонлик ва ўзбекистонлик ўртасидаги жанжал сабаб бўлган

Дунё 18 август 16:52 707

Нижний Новгороддаги оммавий муштлашувга озарбайжонлик сотувчи ва ўзбекистонлик харидор ўртасида юз берган жанжал сабаб бўлди. Жанжалнинг келиб чиқишига асосий сабаб ўзбекистонлик харидор ўз автомашинаси билан озарбайжонлик сотувчининг савдо жойини тўсиб қўйганлиги бўлди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ўзбекистонлик харидор сотувчини «озарбайжонликлар ичида эркаклар йўқ» деб ҳақорат қилгандан сўнг сотувчилар уни уришган ва бозордан чиқариб юборишган. Ўзбекистонлик эса бозорга қайтиб келиши ва қасос олиши ҳақида ваъда берган.

16 август куни ўзбекистонлик харидор бир гуруҳ одамлар билан бозорга қайтиб келган. Гуруҳдагилар тожикистонликлар бўлган деб тахмин қилинмоқда. Улар бир неча машиналарда келишиб, тош, арматура ва пичоқлар билан қуролланган бўлган. Шундан сўнг, бозорда оммавий муштлашув бошланган. Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари бозорга етиб келишганида тўқнашув якунланиб, иштирокчилар қочиб кетишган бўлган.

17 август куни бозор кириш қисмида бозор ишламаслиги ҳақида эълон ёзилган. Бозор ишчилари мева ва сабзовотларни қўлда ва араваларда олиб чиқмоқдалар.

Манба: «Коммерсант»

Изоҳ билдириш