15581

Нижний Новгорддаги бозорда марказий осиёликлар иштирокида оммавий муштлашув содир бўлди

Дунё 18 август 11:26 511

Нижний Новгороддаги Канавинск туманидаги бозорда Марказий осиёликлар ва озарбойжонликлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди, деб хабар берди ntv.ru  маҳаллий ОАВга таяниб.

Хабарларга қараганда, оммавий муштлашувда 200дан ортиқ мигрант қатнашган. Уларнинг кўпчилиги пичоқ зарбасидан жароҳатланган.

Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари бозорга етиб келишганида тўқнашув якунланиб, иштирокчилар қочиб кетишган бўлган.

Ҳозирда ИИБ ходимлари суриштирув ишларини олиб боришмоқда.

Изоҳ билдириш