15370

(видео) Қотиллиги учун 20 йилдан буён қидирилаётган ўзбекистонлик Россияда қўлга олинди

Дунё 16 август 16:40 777

Бундан 20 йил илгари содир этган жинояти учун қидирувда бўлган 46 ёшли ўзбекистонлик шахс Россиянинг Калининград вилояти ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақида Калининград вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Халқаро қидирувда бўлган ушбу шахснинг яширинган манзили тезкор тадбирлар чоғида аниқланди. Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот органлари маълумотига кўра, у 1996 йилда бир гуруҳ шахслар билан талончилик жиноятини содир этиш вақтидаги қотилликка алоқадор. Ҳозирда уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Изоҳ билдириш