15364

Жээнбеков: ўзбек автомобилларини сотиб олишга тайёрмиз

Дунё 16 август 16:18 612

Қирғизистон ҳукумати раҳбари Сооронбай Жээнбеков Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан икки томонлама ҳамкорлик бўйича қирғиз-ўзбек ҳукуматлараро комиссияси йиғилишида Қирғизистон Ўзбекистондан автомобиллар сотиб олишдан манфаатдор эканлигини таъкидлаб ўтган.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, у ва унинг ўзбекистонлик ҳамкасби чегарадаги ўтказиш пунктларини очиш, транзит юкларини ўтказиш ва ўзаро лойиҳалар яратиш зарурлигини эътироф этишган.

«Маҳсулот айирбошлаш 1,8 бараварга ошди, лекин шу билан чегараланиб қолмоқчи эмасмиз. Биз Ўзбекистондан минерал ресурслар, пахта хомашёси, автомобилсозлик маҳсулотлари, тиббий ашё ва дори-дармонлар сотиб олишга тайёрмиз. Ўз навбатида Қирғизистон ҳам Ўзбекистонга озиқ-овқат ва қайта ишлаб чиқариш саноати маҳсулотлари, гўшт-сут ҳамда тўқимачилик ва бошқа маҳсулотларни экспорт қила олади. Барча тўсиқ ва чекловларни олиб ташлаш бўйича иш олиб бориш зарур», — деди Жээнбеков.

У икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш бўйича давлат органлари фаол иш олиб бораётганлигини қўшимча қилди.

Изоҳ билдириш