15116

Россия ТИВ АҚШ ўз ҳарбийларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини талаб қилмоқда

Дунё 14 август 13:16 481

Америка ҳукумати Афғонистондан ўз ҳарбий контингентини олиб чиқиб кетиши ва бу билан Вашингтоннинг иш бермаган кампаниясига нуқта қўйиши лозим. Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, Россия Ташқи ишлар маҳкамасининг иккинчи Осиё департаменти раҳбари Замир Кабулов «Известия» нашрига берган интервьюсида шундай баёнот билан чиқиш қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

«АҚШ армияси қўлидан ҳеч нарса келмаслиги сабабли улар Афғонистонни тарк этишлари лозим. Американинг Афғонистондаги кампанияси мағлубиятга юз тутди», — дея иқтибос келтирган дипломат сўзларидан «Известия» нашр.

Кабулов, шунингдек, Россия Американинг Вашингтондаги доимий армияси ўрнини хусусий компанияларнинг ёлланган аскарлари эгаллашига қарши эканлигини қўшимча қилди.

 «Бу ҳолат ҳеч қандай яхшиликка олиб келмайди: ёлланганлар шунчаки қочиб кетишади», — деб таъкидлади дипломат.Сал илгарироқ ОАВларда Америка ҳукумати штатдаги, Афғонистон ҳудудида фаолият юритувчи ҳарбийларни ёлланма аскарларга алмаштиришни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Энг йирик хусусий ҳарбий компания — Academi раҳбари Эрик Принс — Афғонистонда 5,5 минг нафар ёлланган аскарларни ва 90га яқин ҳарбий самолётларни жойлаштириш таклифини берган.

ОАВлар тахминий баҳоси бўйича ушбу режани амалга ошириш Вашингтонга ўн миллиард долларга тушиши мумкин.
«Буларнинг барчаси мустамлакачилар сиёсатига ўхшаб кетмоқда», — дейди Кабулов.

Изоҳ билдириш