15012

Чо Чунг Вон Тошкент шаҳри фахрий фуқаросига айланди

Дунё 11 август 11:20 400

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чо Чунг Вонга Тошкент шаҳри фахрий фуқароси ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети фахрий фан доктори унвонларини топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақида president.uz хабар қилади.

Ўзбекистон Бош вазири А.Арипов Чо Чунг Вонга Тошкент шаҳри фахрий фуқароси ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети фахрий фан доктори унвонларини топширди.

– Бугун тинчлик шаҳри – Тошкентнинг фахрий фуқароси бўлиш, Ўзбекистоннинг нуфузли олий таълим муассасаси фахрий фан доктори унвонига муносиб кўрилишим мен учун фахрли воқеа бўлди, – деди Чо Чунг Вон. – Бундай юксак эътибор менга янада куч-ғайрат бағишлайди.

Изоҳ билдириш