14990

Қатар 80 мамлакат фуқаролари учун визаларни бекор қилди.

Дунё 11 август 10:06 449

Қатар ҳукумати 80 мамлакат фуқаролари учун виза талабларини соддалаштирди ва уларга мамлакатга келишлари билан виза бериш имконини йўлга қўйди. Бу ҳақида Қатарнинг расмий туристик портали «Visit Qatar» шундай ёзмоқда.

Рўйхатнинг юқори ўринларига, Франция, Германия, Италия, Греция, Туркия каби 33 мамлакат фуқаролари киритилган. Улар Қатарга келиши билан 180 кунга виза олиши мумкин. Шулардан 90 кунини улар Қатарда ўтказиши мумкин.

47 мамлакат фуқаролари 30 кунга кўп марталик кириш-чиқиш рухсатномасини олади, бу рухсатномани яна 30 кунга узайтириш мумкин бўлади. Бу рўйхатга собиқ СССРнинг бир қатор давлатлари, шу жумладан, Озарбайжон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Молдова, Россия ва Украина киритилди. Ўзбекистон рўйхатда йўқ.

Рўйхат вақт ўтиши билан ўзгартириб борилиши айтилмоқда.

Виза тартибининг осонлаштирилиши — Қатарда туризмни ривожлантириш стратегиясининг бир қисми. Режага мувофиқ, 2030 йилга келиб мамлакатга ҳар йили 7 миллион турист келиши лозим.

Изоҳ билдириш