14728

Пентагон Филиппинда ҳарбий ҳаво операциясини режалаштирмоқда

Дунё 9 август 8:49 256

Риа Новостининг ёзишича, АҚШ Филиппинда «Ислом давлати» террорчилик уюшмаси жангариларига қарши ҳарбий операцияни бошламоқчи.

Маълумотларга кўра, ҳозирда операция режаси Пентагонда кўриб чиқилмоқда. Авиаҳужумларни учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Ушбу режа тасдиқланса, америкалик ҳарбийлар томонидан террорчилар жойлашган ҳудудларга зарбалар берилади.

Сал илгари террорчилик уюшмасига қарши курашиш учун АҚШ Филиппинга икки дона жиҳозланган Cessna 208B самолётлари етказиб берган. Ушбу шартноманинг қиймати 30 млн доллардан ортганди. Шунингдек, АҚШ Филиппин армиясига 992 дона ракета ва 1040 дона ракета етказиш қурилмаларини етказиб берган. Келгусида 250 та ракета ва 1000 дона гранатамётлар етказиб бериш кўзда тутилган.

Изоҳ билдириш