14587

ИШИД жангарилари Афғонистонда 50 дан ортиқ кишини отиб ташлади

Дунё 7 август 12:06 373

«ТАСС» агентлигининг хабар тарқатишича,  Афғонистон шимолидаги Сарипул вилоятида 50 дан ортиқ киши ИШИД террорчилик ташкилоти ва «Толибон» радикал ҳаракати жангарилари томонидан отиб ташланган, деб ёзади  Дарё нашри.

Унинг маълумотларига кўра, ҳодиса маҳаллий ҳарбийлар жангарилар билан бир неча кундан буён жанглар олиб бораётган Мирза Оланг қишлоғи яқинида юз берган. Қурбонларнинг 20 нафари тинч аҳоли вакиллари бўлиб, улар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.

Изоҳ билдириш