14431

“Green Card” лотореяси бекор қилинадими?

Дунё 3 август 16:48 524

АҚШ Президенти Дональд Трамп “Green Card”ни сифати паст тизимдан юқори танловли жараёнга айлантириш мақсадида “The RAISE” (кўтарилиш) қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.

Унга кўра, мамлакатда маълумотга эга, юқори малакали, инглиз тилида яхши гаплаша оладиган иммигрантларга кўпроқ устуворлик берилади.

Лойиҳани ишлаб чиқишда Президент Трамп сенаторлар Девид Перд ва Том Коттонлар билан ҳамкорлик қилганлиги хабар қилинмоқда.

Трамп фикрига кўра, кўп йиллар мобайнида АҚШга “сифатсиз кадр”лар киритилган ва бу мамлакат ресурсларига, солиқ тўловчиларга салбий таъсир кўрсатган. Бунда сўз паст даромадли мамлакатлар аҳолисига виза беришни назарда тутадиган «Diversity immigrants» ҳақида бормоқда.

Маълумот учун, “Green Card” лотореяси 1990 йилдан бери АҚШ Давлат департаменти кўмагида фаолият олиб боради. Ҳар йили 50 минг хорижлик АҚШда яшаш ҳуқуқини қўлга киритади.

Изоҳ билдириш