13902

Остона ҳокими амалдорларга автобусда юришни буюрди

Дунё 27 июль 13:29 394

Қозоғистон пойтахти, барча шаҳар ва туманлар ҳокимликлари топ-менежерлари жамоатчилик транспортидан фойдаланадилар. Остона ҳокими Асет Исекешев қўл остида ишловчи ходимларга худди шундай топшириқни берди, деб хабар қилмоқда Спутник Қозоғистон.

«Пойтахт раҳбарияти — шаҳар ҳокимидан тортиб ўринбосарларгача, туман ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳафтада бир неча маротаба, шаҳардаги муассаса ва бошқарма раҳбарлари, таркибий тузилма бўлинмалари раҳбарлари эса кунда бир марта жамоат транспортларидан фойдаланишлари лозим», — деган Исекешев пайшанба куни ўтказган йиғилиш чоғида.

Остона ҳокими сал аввал ЭКСПО-2017 ўтказилаётган вақтда транспорт билан таъминлаш ва шаҳарда йўл ҳаракатини ташкил қилиш масалаларига бағишланган мажлисда шаҳар автобусларида хизмат кўрсатиш маданиятини қаттиққўллик билан назорат қилишга ваъда берган.

Изоҳ билдириш