45446

Жаҳон банки: Марказий Осиё мамлакатларини қурғоқчилик, сув тошқинлари ва ер кўчишлари кутмоқда

Дунё Бугун 9:38 1

Жаҳон банки 2 август куни Марказий Осиё бўйича маъруза эълон қилди, унга кўра, минтақадаги мамлакатарга нафақат қурғоқчилик ва ҳароратнинг кескин ўзгаришлари, балки сув тошқинлари, ер ўпирилишлари, сел каби бундан-да қўрқинчлироқ ҳодисалар хавф солмоқда. Бу ҳақда SNG.Today хабар бермоқда.

Таҳлилчилар таъкидлашича, фавқулодда вазиятлар Марказий Осиёга жиддий зарар етказиши мумкин, чунки минтақа аҳолисининг қарийб тўртдан бири қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилади.

Мисол сифатида мутахассислар Тожикистонда 2000—2001 йилларда кузатилган вазиятни келтириб ўтди, ўшанда қишлоқ хўжалигига берилган зарба республика ялпи ички маҳсулотининг 4,8 фоизи ҳажмидаги талафотларга олиб келган эди.

Етти йилдан кейин эса қиш қаттиқ келди ва одамлар орасида ўлимларга, исиниш учун ёқилғи ва электр энергияси етишмаслигига олиб келди.

Экспертлар таъкидлашича, кўпинча ер ўпирилишлари ва селлардан минтақа жануби жабр кўради, бу эса савдо ривожланишига ҳам салбий таъсир ўтказади.

Изоҳ билдириш