4416

Япония бош вазири Европа мамлакатларига сафарини бекор қилди

Дунё 21 апрель 12:20 269

Япония бош вазири Синдзо Абэ КХДР атрофидаги вазият туфайли, Дания, Норвегия, Финляндия ва Швецияга режалаштирилган ташрифларини бекор қилди, деб ёзади «ТАСС».

Дастлаб Абэ 27—28 апрель кунлари Россияга сафар қилиб, сўнг Буюк Британияга, у ердан кейин эса Шимолий Европа мамлакатларига жўнаб кетиши кўзда тутилган эди. Аммо Корея ярим оролида кескинлашган вазиятни ҳисобга олиб, фавқулодда ҳолатларда бошқарув нуқтаи назаридан ҳукумат раҳбарининг узоқ вақт мамлакатда бўлмаслиги мақбул эмас деб топилди.

Шу сабабли Европа бўйлаб турне дастурини қисқартиришга қарор қилишди, аммо Россия ва Буюк Британияга ташриф борасида ўзгаришлар йўқ.

Изоҳ билдириш