44157

Ўзбекистондан кимлар Эрдўғоннинг инаугурациясида иштирок этиши маълум бўлди

Дунё 9 июль 10:51 312

Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Туркия президенти лавозимига киришиш маросимида иштирок этади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Инаугурация маросими 9 июль куни бўлиб ўтади. Шу кундан Туркия парламент бошқарувидан президент бошқаруви тизимига ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 24 июнь куни бўлиб ўтган президент ва парламент сайловларида Эрдўған 52,59 фоиз овоз билан ғолиб бўлганди.

Изоҳ билдириш