1969

Трампнинг қизи отасига маслаҳатчи бўлди

Дунё 30 март 14:52 321

АҚШ президенти Дональд Трампнинг катта қизи Иванка отасига маслаҳатчи бўлди. Унинг учун Оқ уйнинг Ғарбий қанотидан хона ажратилди, аммо Иванка Трамп маош олмасдан ишлайди, дея ёзади The New York Times..

Иванканинг лавозими “президент ёрдамчиси” деб аталади. Унинг эри Жаред Кушнер эса президентнинг катта маслаҳатиси лавозимида ишламоқда.

Айтилишича, Иванка Трампнинг мақоми ва ишлаш принциплари Оқ уй ҳуқуқшуноси ва шахсий адвокат иштирокида ишлаб чиқилди.

Иванка Трамп федерал ходимлар риоя қиладиган этика қоидаларига амал қилишини, хусусан, ўзининг молиявий маълумотларини ошкор этишини айтди.

Изоҳ билдириш