45885

Швецияда номаълум шахслар 80та автомобилни ёқиб юборди (видео)

Дунё 14 август 17:15 226

Швецияда 13 августдан 14 августга ўтар кечаси номаълум шахслар 80та автомашинага ўт қўйди. Бу ҳолат бирданига бир неча туманда рўй берди, дея хабар қилди 5-tv телеканали.

«Мамлакатда кўплаб ёнғинлар юз берган, бироқ бундай ҳолатга ҳеч дуч кемаганмиз», – деди маҳаллий полиция вакили Улла Брем.

Полицияга биринчи хабар маҳаллий вақт билан соат 21.00да келиб тушган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, қора кийимда бўлган жиноий гуруҳ вакиллари автомашиналарга бензин қўйиб, ўт қўя бошлаган.

Шунингдек улар қўлларидаги бейсбол биталари билан автомашиналарга шикаст етказган, воқеа жойига келган қутқарувчиларга ёрдам берган полициячиларга қарата тош отишган.

Ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар