26718

Россияда президентлик кампанияси расман бошланди

Дунё 18 декабрь 15:03 461

Россияда президентлик кампанияси расман бошланди. «Российская газета»да бугун Федерация кенгашининг сайловларни белгилаш тўғрисидаги қарори эълон қилинди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Шундан келиб чиққан ҳолда президентликка номзодлар Марказий савлов қўмитасига керакли ҳужжатларни топширишлари мумкин.

Марказий сайлов комиссияси раҳбари Элла Памфилова сўзларига кўра, ҳозирги пайтда президент сайловида иштирок этиш учун 23 нафар номзод истак билдирган. Улар орасида амалдаги президент Владимир Путин ҳам бор.

18 март куни бўлиб ўтадиган президент сайлови ҳамда сайловолди кампаниясини ташкил этиш учун 14,8 миллиард рубл сарфлаш кўзда тутилган.

Марказий сайлов комиссияси раҳбари сўзларига кўра, сайловни ташкил этишда жами 880 минг нафар турли даражадаги вакиллар иштирок этишга тайёр.

«Сўнгги олти йил ичида президент сайловларини ўтказиш қонунчилиги имкон қадар соддалаштирилиб, бир қатор тўсиқлар йўқ қилинди. Кузатувчиларнинг имкониятлари янада кенгайтирилди. Бу ўз навбатида сайловнинг очиқлигини ва рақобатбардошлигини таъминлайди», — деб қўшимча қилди Памфилова.

Изоҳ билдириш