47864

Россия 2 ҳафта ичида Сурияга С-300 етказиб беради. Бу Исроилга жавобми?

Дунё 24 сентябрь 14:48 476

Икки ҳафта ичида Россия Сурияга С-300 мудофаа тизимини етказиб беради, деб хабар қилди РИА Новости.

Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия икки ҳафта ичида Сурияга замонавий зенит ракета мажмуаси С-300 етказиб беришини маълум қилди.

“Исроил ҳатти-ҳаракати туфайли, Россия ўз ҳарбийларини ҳимоя қилиш учун муносиб чораларни кўришга мажбур бўлмоқда”, – деди Сергей Шойгу.

Эслатиб ўтамиз, 17 сентябрь куни Исроил қирувчи самолётлари олдиндан огоҳлантирмаган ҳолда, Сурия ҳудудига уюштирган ҳужуми оқибатида Россиянинг Ил-20 разведкачи самолёти ҳалокатга учраган эди. 15 нафар россиялик ҳарбийлар қурбон бўлган ушбу фожеада Россия қўмондонлиги Исроилни расман айбдор деб эълон қилди.

Изоҳ билдириш