29571

Рамзан Қодиров «Магнитский рўйхати»га киритилди

Дунё 17 январь 21:40 559

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Литванинг «Магнитский рўйхати»га кирди, деб ёзади «Газета.ru». Мамлакатга кириши тақиқланган шахслар рўйхати Литва миграция департаменти сайтида эълон қилинди.

Таъкидланишича, кириш учун тақиқ муддати ҳар сафар якка тартибда белгиланади, бунда муайян иш билан боғлиқ ҳолатлар ҳисобга олинади.

Қодировнинг матбуот котиби Алви Каримов Литва ҳукумати қарорини Чеченистон раҳбарининг «эътиборига арзимайдиган қуруқ гап» деб атади.

«Узоқ вақтлардан буён ушбу мамлакатнинг Рамзан Қодиров томонидан ўғирлаб кетилишини орзу қилиб келган Литва ҳукуматининг дилини сиёҳ қилмоқчиман. Литва уни қизиқтирган мамлакатлар рўйхатига ҳеч қачон кирмаган ва кирмайди ҳам», — деди у.

Изоҳ билдириш