49576

Путин Керч бўғозидаги ҳодисага изоҳ берди

Дунё Бугун 21:16 1

Россия президенти Владимир Путин “ВТБ Капитал” “Россия зовёт” инвестицион форум чоғида Украина ҳарбий-денгиз кучлари кемаларининг Россия чегарасини бузиб кириши ҳодисаси бўйича изоҳ берди, деб хабар қилди РИА Новости.

Путин Керчдаги ҳодисани Киевнинг сиёсий душманларига босим ўтказиш мақсадида нопок ўйин эканлиги ва олдиндан тайёрланган провокация аломатлари мавжудлигини таъкидлади.

Россия етакчисининг сўзларига кўра, бу Украинада ҳарбий ҳолат жорий қилиш учун баҳона бўлиши мумкин.

Шунингдек, Путин Украина кема экипажлари орасида икки нафар Украина хавфсизлик ходимларини бўлганини эслатиб ўтди. Улар аслида операцияни бошқаришган.

Россия раҳбари бу воқеанинг Россия ва Украина муносабатларини барқарорлаштириш ҳаракатлари билан ҳеч қандай алоқаси йўқ, деб таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 25 ноябрь куни эрталаб Украина ҳарбий-денгиз кучларининг “Бердянск”, “Никополь” ва “Яни Капу” кемалари Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, мамлакатнинг ҳудудий сувларига кирган. Қора денгиздан Керч бўғози бўйлаб ҳаракат қилишган. Улар Россия ҳарбийларининг талабларига бўйсунишмаган ва натижада қўлга олинган.

Чоршанба куни денгизчиларга айблов қўйилди.

Изоҳ билдириш