40071

Путин Ғарб давлатларига “қизил чизиқ”дан ўтмасликни маслаҳат берди

Дунё 26 май 10:35 1 068
Фото: Риа.ру

Россия президенти Владимир Путин ғарб давлатларини Россия билан муносабатларда “қизил чизиқ”дан ўтмасликка чақирди. У бу ҳақда Петербург халқаро иқтисодий форуми вақтида маълум қилди.

Россия раҳбари, хусусан, Москва манфаатларини ҳурмат қилиш кераклигини таъкидлади ҳамда Шимолий Атлантика иттифоқининг кенгайиши Россия учун таҳдид уйғотиши мумкинлигини билдирди.

«НАТО бизнинг чегарамизгача етиб келгани камлик қилгандан, энди унга Украинани ҳам қўшиб у ерга қандайдир радарлар ва ракетага қарши мудофаа тизимларини ҳам олиб келишади деган гумондамиз», — деди Россия президенти.

Бундан ташқари, Путин “чегарадан ўтмаслик”ка чақирди.

«Қандайдир чегаралар бўлади, тушуняпсизларми, “қизил чизиқ”дан у ёғига ўтиб бўлмайди. Келинглар, бизнинг манфаатларга ҳурмат билан муносабатда бўлайлик», — деб қўшиб қўйди у.

Шу билан бирга Россия раҳбари Украинадаги давлат тўнтаришида Ғарбнинг роли борлигини эслатди. Нега Украинада Виктор Юшченко ва Юлия Тимошенко каби “ғарбпараст сиёсатчилар” бўлиб туриб ғарб давлатлари бу мамлакатда ҳукумат куч билан алмашишига олиб келишди, дея савол берди.

Изоҳ билдириш