4367

Париж марказида теракт юз берди

Дунё 21 апрель 9:09 373

Франция пойтахти Париж шаҳридаги Елисей майдонлари яқинида қуролланган шахс полиция ходимларини отиб ташлади. Натижада бир полициячи ўлдирилди, яна икки нафари жароҳат олди. Баъзи маълумотларга кўра, иккинчи ҳуқуқ-тартибот ходими ҳам ҳаётдан кўз юмган. Ҳужум қилувчилардан бири куч тузилмаси ходимлари томонидан ўлдирилди, бошқаси эса яширинишга муваффақ бўлди, у қидирувга берилди. Ҳодиса жойи ўраб олинган.

Ҳодиса кеча кечки пайт рўй берган. Франция ИИВ расмий вакили Пьер-Анри Бранденинг хабар беришича, жиноятчи ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларини аниқ нишонга олишга ҳаракат қилган.

Франция президенти Франсуа Олланд амалга оширилган ҳужум теракт бўлиши мумкин эканини маълум қилди. Бироқ давлат раҳбари шошилинч хулосалар чиқармаслик ҳамда расмий суриштирув натижаларини кутишга чақирди. Париж прокурори ҳам рўй берган ҳолатни теракт деб ҳисоблаган ва жиноятчини террорчи, деб атади.

ИШИД террорчилик гуруҳи Париж марказидаги отишма учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Жаҳон давлатлари етакчилари, жумладан, ГФР канцлери Ангела Меркель ва Италия бош вазири Паоло Жентолини Франция халқи ва ҳукуматига ўз ҳамдардлигини билдирган.

Изоҳ билдириш