45790

Қозоғистонда ЙТҲ: Яна ўзбеклар ҳалок бўлди

Дунё 13 август 16:52 805

2018 йилнинг 13 август куни соат 01:15да Қозоғистон Республикаси Ички ишлар департаменти Фавқулодда вазиятлар қўмитасидан олинган маълумотга кўра, 12 август куни тахминан соат 17:30да Туркистон вилояти, Казигурт туманидан ўтувчи «Олмата-Тошкент-Термиз» автомобиль йўлининг 786-км.да «Даймлер Крайслер» русумли микроавтобус ва «ГАЗ-53» русумли юк автомобилининг тўқнашуви оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақида«NewTimes.kz» ахборот агентлиги хабар тарқатди.

            

Натижада, Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан бир нафари воқеа жойида вафот этган, 10 нафари турли даражада тан жароҳати олиб, Сариёғоч тумани шифохонасига ётқизилган.

Вафот этган фуқаро:

1. С.Мирмусаев – 1956 йилда туғилган

Тан жароҳати олган фуқаролар:

1. С.Урманова – 1960 йилда туғилган
2. С.Зарипова – 1965 йилда туғилган
3. Ж.Юлдашев – 1977 йилда туғилган
4. Д.Юлдашева – 1982 йилда туғилган
5. С.Куралбаев – 1984 йилда туғилган
6. Н.Носирова – 1986 йилда туғилган
7. М.Жиенбаева – 1986 йилда туғилган
8. И.Файзуллаев – 2003 йилда туғилган
9. М.Фархатов – 2007 йилда туғилган
10. А.Фархатов – 2013 йилда туғилган

Қурбон бўлган шахснинг яқинлари ва жабрланганларнинг оила аъзолари бошқа маълумотларни қуйидаги рақамлардан олишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Тезкор рақамлари” (+998 71) 147-10-50.

Ўзбекистон Республиксининг Қозоғистон Республикасидаги Дипломатик ваколатхонаси +7 727 291-06-44.

Изоҳ билдириш