1888

​Озарбайжонлик йигит тўйига келмаган меҳмонларни судга берди

Дунё 29 март 14:00 310

Озарбайжонлик янги турмуш қурган йигит тўйига келмаган меҳмонлар устидан арз қилиб, судга мурожаат қилди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Йигит тўйга келмаган 15 нафар танишидан 1,5 минг манат ундириш ниятида. Гап шундаки, меҳмонлар тўйга келмагани боис улар учун банд қилинган жойнинг пулини куёв тўлаган. Озарбайжондаги анъаналарга кўра, тўйга ташриф буюрган ҳар бир меҳмон ўзи учун ўзи пул тўлайди.

Яқинда уйланган бу йигитнинг иддао қилишича, у ҳар доим таклиф қилинган тўйларга борган ва талаб қилинган суммани ўзи тўлаган.

Суд йигитнинг бу иддаосини кўриб чиқишдан бош тортди. Сабаби эса ҳар бир киши бирон тўйга бориш ёки бормаслигини ўзи мустақил ҳал қилади. Танлаш ҳуқуқига суд аралашмайди.

Изоҳ билдириш