32366

Озарбайжонда Эронга ноқонуний ўтмоқчи бўлган ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди

Дунё 20 февраль 17:15 981

Тўрт нафар ўзбекистонлик аёл Эронга ўтиш учун Озарбайжон чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтаётганида Озарбайжон давлат чегара хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақида 1news.az хабар берди.

Хабарда айтилишича, 17 февраль куни Фузулий тумани Керимбейли қишлоғида жойлашган чегара заставаси хизмат участкасида Эрон томонга йўналган излар аниқланган. Тезкор чоралар натижасида чегара бузувчилар қўлга олинди – улар тўрт нафар ўзбекистонлик аёл ва уларни Эронга ўтказмоқчи бўлган озарбайжонлик эркак бўлиб чиқди.

Бундан ташқари яна худди шу куни Ярдимли туманидаги Деман қишлоғи ҳудудида Эронга ноқонуний тарзда ўтишга уринган икки нафар аёл — Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ушланган.

Мазкур ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

 

Изоҳ билдириш