48312

Қодиров уни «шарманда қилган» чеченистонликка шарт қўйди

Дунё 11 октябрь 10:48 1 694

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзон Қодиров метрода ёнида ўтирган йўловчига банка отган номаълум йигитнинг хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди. Бу хақида Kun.uz хабар бермоқда.

Интернетда пайдо бўлган видеодан кўриш мумкинки, шахси аниқланмаган ёш йигит энергетик ичимлик банкасини ёнида ўтирган одамга қарата отиши тасвирланган. Шу билан бирга, ушбу шахс шундай деган: «Ахмат – куч». Билдирилишича, йигит Чеченистон раҳбарига алоқадор бўлган спорт клубини назарда тутган.

Қодиров ўзининг телеграм-каналида бу йигитга ультиматум қўйди: ўз яқинлари билан дарҳол Грознийга етиб келиш. Шунингдек, Чеченистон раҳбарининг қўшимча қилишича, бу ҳаракат ўзига жуда ёмон таъсир қилган.

«Бугун мен жуда ҳам ғазабдаман», – деб ёзади сиёсатчи. Унинг қўшимча қилишича, видеонинг муаллифида бу талабни бажариш учун бир неча соат вақти бор, акс ҳолда у жуда афсусланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қодиров Тимати ва Нурмагомедов можароси сабаб видеомурожаат билан чиққанди.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар