29765

Лавров Камилов билан Нью-Йоркда учрашув ўтказди

Дунё 19 январь 12:31 340
Фото: ТИВ

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан учрашув ўтказди, деб хабар берди вазирлик матбуот-хизмати.

Қайд этилишича, Камилов ва Лавров учрашуви Нью-Йоркда бўлиб ўтаётган БМТ Хавфсизлик кенгаши тадбирлари доирасида бўлиб ўтган.

«Доимий алоқаларимизни илиқлик ила хотирлайман. Бизнинг раҳбарларимиз ўртасида бўлган барча келишувлар амалга ошади, деб умид билдираман, шу кунгача уларнинг аксарияти ҳаётга татбиқ этилди», — деб айтган Лавров учрашув аввалида.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Камилов ўтган йил иккиёқлама муносабатлар учун «тўлақонли ва сермаҳсул бўлганини, етакчилар бир неча бор учрашиш имконига эга бўлишгани» ҳақида таъкидлаб ўтган.

«Бизнинг иттифоқдошлик, стратегик шериклигимиз ишлаяпти ва биз буни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб турамиз», — деб қўшимча қилган Камилов.

Томонлар келгусида Москвада учрашув ўтказиш ҳақида келишиб олганлар.

Изоҳ билдириш