41578

КХШТ ташқи ишлар вазирлари АҚШни танқид остига олди

Дунё 11 июнь 15:16 291

Коллектив хавфсизлик бўйича шартнома ташкилоти (КХШТ) иштирокчи давлатларининг ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари даражасида қабул қилинган баёнотда айтилишича, вазирликлар раҳбарлари АҚШ раҳбарияти хатти-ҳаракатларидан норози бўлмоқда. Бу ҳақда Kun.uz РИА «Новости»га асосан хабар қилган.

«Ортиб бораётган ташвишга Ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш битими (ЎКМРБ) ишига пайдо бўлган таҳдидлар сабаб бўлмоқда. Улар бу битимга риоя этмаслик билан боғлиқ қатор муаммоларга ечим топилмагани туфайли келиб чиқяпти. Хусусан, бу АҚШнинг аниқ ҳарбий дастурларига тегишли, улар битим бўйича мажбуриятларни ҳисобга олмаган тарзда амалга оширилмоқда ҳамда ракета нишонлари ва зарба берувчи учувчисиз учар қурилмалар, ерда жойлаштирилувчи универсал ракета учириш қурилмаларини ишлаб чиқиш ҳамда жойлаштиришни ўз ичига олади. Шунингдек, Ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш битими бўйича тақиқланган, масофаси 500 дан 5500 километргача бўлган ерда жойлашувчи мобиль ракета тизимини яратиш бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари ташвишга сабаб бўлмоқда», – дейилади баёнот матнида.

КХШТдан таъкидлашларича, Беларусь, Қозоғистон ва Россия «битим бўйича томонлар ҳисобланиб, бу келишувга амал қилишга бўлган қатъий позицияни сақлаб турибди».

Изоҳ билдириш