36612

Гурбангули Бердимуҳамедов Тошкентга келмоқда

Дунё 20 апрель 15:58 263

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 23 апрель куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан мамлакатимизга келади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Комил Алламжонов Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

Давлат раҳбарлари Кўксаройда тор ва кенг доирада музокаралар ўтказади. Икки томонлама ҳужжатлар имзоланади.

Ташриф дастури кенг ва мазмунга бой тарзда тузилган.

Президентларнинг пойтахтимиздаги Махтумқули кўчасига бориши, Ашхобод сайилгоҳининг очилиш маросимида қатнашиши мўлжалланган.

Гурбангули Бердимуҳамедов 24 апрель куни Хоразм вилоятига боради. Урганч туманидаги “Улли ҳовли” ёдгорлиги, Хивадаги “Ичан қалъа” мажмуасига ташриф ва бошқа маданий тадбирлар режалаштирилган.

Изоҳ билдириш