14124

Гулнора Каримованинг адвокати терговни тўхтатишни сўради

Дунё 29 июль 11:09 1 744

Гулнора Каримованинг адвокати Грегуар Манжа Швейцария прокуратурасидан тергов жараёнини тўхтатишни сўради, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Адвокатнинг сўзларига қараганда, у Гулнора Каримова ҳозир қаерда эканлигини билмайди ва у билан алоқага чиқишнинг имкони бўлмаган.

Бундай шароитда, адвокат Каримованинг ҳуқуқларини «қонуний суд талабига жавоб берадиган даражада» ҳимоя қила олмаслиги туфайли, у Швейцария прокуратурасидан тергов ишларини тўхтатиб туришни сўрамоқда.

Ундан ташқари, Манжа айтишига қараганда, 2016 йилнинг декабрь ойида у Гулнора Каримова билан учрашган вақтда, Каримова Ўзбекистондаги суд жараёни ҳақида адвокатга ҳеч нарса хабар қилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримованинг энг катта маблаҳлари айнан Швейцарияда сақланмоқда. Ўзбекистон бош прокуратураси хабарига кўра, у ерда 777,8 млн доллар пул маблағлари, ҳамда қиймати 18,5 млн франк (19,4 млн $) бўлган вилласи бор.

Изоҳ билдириш