36515

Forbes россиялик энг бой тадбиркорлар рейтингини тузиб чиқди. Усмонов ва Маҳмудов нечанчи ўринда?

Дунё 19 апрель 17:07 178

Forbes журнали россиялик энг бой тадбиркорлар рейтингини тузиб чиқди.

Маълум бўлишича, рейтингда қора металлургия, транспорт инфратузилмаси, логистика билан шуғулланувчи Владимир Лисин етакчилик қилмоқда. Унинг бойлиги 19,1 млрд долларга баҳоланди. Ундан кейинги ўринларни

Алексей Мордашов (18,7 миллиард доллар),

Леонид Михельсон (18 миллиард доллар),

Вагит Алекперов (16,4 миллиард доллар),

Геннадий Тимченко (16 миллиард доллар),

Владимир Потанин (15,9 миллиард доллар),

Андрей Мильниченко (15,5 миллиард доллар),

Михаил Фридман (15,1 миллиард доллар)

Виктор Вексельберг (14,4 миллиард доллар) эгаллади.

Шунингдек, Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик тадбиркор Алишер Усмонов янги рейтингда 10-ўринга муносиб кўрилди. Усмоновнинг бойлиги 12,5 млрд долларга баҳоланди.

Искандар Маҳмудов эса рейтингнинг 16-ўрнида жойлашди. Маҳмудовнинг бойлиги 7,3 млрд долларга етгани маълум қилинган.

Изоҳ билдириш