Эронда автобус ва ёнилғи ташувчи юк машинаси тўқнашуви натижасида 27 киши халок бўлди.
Бахтсиз ходиса Эрон ғарбидаги Сенендедж шаҳрида содир бўлди. Бу хақида Mehr агентлиги хабар бермоқда. Полиция маълумотларига кўра йўловчилари бўлган автобус ва ёнилғи ташувчи юк машинасининг ўзаро тўқнашуви натижасида иккала транспорт воситаси хам тўлиқ ёниб кетган.