50171

Алишер Усмонов: Мирзиёевда халқ томонидан тўла ишонч бор

Дунё Бугун 16:54 1

Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов Россиянинг Forbes нашрига интервью берди. Ушбу интервью давомида Алишер Усмонов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

Биринчидан, Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёга тинчликни қайтарди. Бу Марказий Осиёдаги барча етакчилар томонидан тан олинмоқда. Аввалги бошқарув даврида жуда кескин вазият бор эди, душманликка ҳам бориб етганди: биродар дўстона давлатлар – Тожикистон, Қирғизистон билан чегаралар миналаштирилди. Илгари Ўзбекистоннинг позицияси туфайли тинчликка эришиш қийин эди.

Иккинчидан, у ҳам Вашингтон, ҳам Москва билан тенг ҳуқуқли асосда дўст.

 Учинчидан, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масаласига самарали ечим топиш учун Ўзбекистон халқаро майдонда рол ўйнай бошлади.

Бир сўз билан айтганда, жамият, давлат ва иқтисодиёт қайта ташкил этилмоқда», – дейди Усмонов.

Forbes: Мамлакатни демократлаштириш юз бермоқда, деб айта оламизми?

Алишер Усмонов: Бу нотўғри. Мен бу сўзни ёқтирмайман. Демократия ўзи нима? Бу халқнинг ҳокимиятни сайланганларга бериш ҳуқуқи. Кейинчалик бу сайланганлар баъзан ўзининг қолган умри давомида уни бошқаради. Президент Мирзиёевда халқ томонидан тўла ишонч бор. Ишонаманки, у бу ишончни оқлайди.

Изоҳ билдириш