41480

Абу Дабида рўза вақти жамоат жойларида еб-ичган киши жаримага тортилади

Дунё 11 июнь 9:14 260

Бирлашган Араб Амирлигидаги Абу Даби шаҳрида Рамазон ойида жамоат жойларида таом истеъмол қилганлик, сув ичганлик ҳамда чекканлик учун жаримага тортилади, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси хабарига асосан.

Жарима миқдори икки минг дирҳам (550 АҚШ доллари) миқдорида экани айтилган. Бундан ташқари, жамоат жойда овқатланганлик учун бир ойгача қамоққа олиш жазоси қўлланилиши ҳам мумк.

1987 йилда қабул қилинган БАА 3-сонли Федерал қонунининг 313-моддасига биноан, Рамазон ойи давомида кундузги вақтда таом ейиш, тамаки чекиш тақиқланган. Ушбу қоида БААдаги диний эътиқодидан қатъий назар барча учун амал қилади.

Изоҳ билдириш