43758

9 ойлик гўдак танасидан 10та игна топилди

Дунё 4 июль 15:22 491

Душанбе шаҳри касалхонасида ўтказилган рентгенда гўдак танасининг турли жойларида 10та игна борлиги аниқланган.

Душанбедаги Миллий тиббиёт маркази шифокорлари 9 ойлик гўдак танасида 10та игна борлигини аниқлашди, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон.

Ўтказилган рентген натижасида, боланинг бош, бурун, оёқ, бўйин ва кўкрак қафас қисмларида игналар борлиги аниқланган. Дастлабки операция давомида 6та игна чиқариб олинган.

Игналар қандай қилиб боланинг танасига тушиб қолгани ҳозирча номаълум. Операцияга қадар бола ўзини тинч тутган, уни бирор нарса безовта қилаётгани сезилмаган.

Боланинг онаси 28 июнь куни гўдак милкида игналарнинг бирини пайқаб қолган ва уни чиқариб олган. Шундан сўнг улар касалхонага мурожаат қилишган.

Унинг отаси Россияда меҳнат мигранти, онаси – уй бекаси ва болаларни бир ўзи тарбиялайди.

 

Изоҳ билдириш