50992

14 ёшли қизини зўрлаган отага нисбатан жиноий иш очилди

Дунё Бугун 10:42 0

Қирғизистоннинг Узген туманида истиқомат қилувчи 14 ёшли ҳомиладор қизнинг отасига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон Ўш вилояти ИИБсига асосан хабар қилди.

Хабарда айтилишича, ота қизига нисбатан зўрлаш ҳатти-ҳаракатларини содир этганлигини тан олди.

Бундан аввал ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган рейд давомида Қирғизистоннинг Узген туманида 7-синф ўқувчиси ҳомиладор эканлиги аниқланди. Ушбу ваҳший зўровонлик ҳаракатларини содир этишда қизнинг 47 ёшли отаси гумон қилинади.

“Қизнинг онаси 2013 йилда вафот этган. У икки укаси ва иккинчи гуруҳ ногирони бўлган отаси билан яшаган. Ота ҳуқуқ-тартибот орган ходимларига қизи билан бир неча марта жинсий алоқа қилганлигини тан олди. Ҳозирда қизнинг олти ойлик ҳомиласи борлиги аниқланди”, – деб маълум қилишди ички ишлар бошқармасида.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Гумонланувчи вақтинча сақлаш изоляторига жойлаштирилди. Дастлабки маълумотларга қараганда, ушбу кишида руҳий касаллик аломатлари бор. Тегишли экспертиза тайёрланмоқда.

Ҳомиладор мактаб ўқувчиси ва унинг укалари қариндошлар назорати остига олинди. Уларнинг келгуси тақдирини махсус комиссия ҳал қилади.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар