31371

Москвада Ислом Каримов ҳайкалини ўрнатиш ҳақидаги референдум бекор қилинди

Дунё 8 февраль 12:20 1 376

Москванинг Замоскворечье тумани суди туманлараро прокурор Максим Киселёвнинг Якиманка муниципал депутатлари кенгашининг 2018 йил 18 март куни туман референдумини ўтказиш қарорини бекор қилиш ҳақидаги даъвосини қондирди, деб ёзади«ТАСС».

Прокурор ўз даъво аризасида 18 март куни референдум ўтказиш бўйича Якиманка округи депутатлар кенгаши қарорини бекор қилишни сўраган. Референдумни 8 та масала бўйича ўтказиш режалаштирилган. Улар ичида Большая Полянка кўчасида Ислом Каримов ҳайкалини ўрнатиш масаласи ҳам бўлган.

Прокурорнинг сўзларига кўра, референдумга қўйилган масалалар «сайлов ҳуқуқий оқибатларни кўрсатмайди», «ҳайкалларни кўчириш масаласи маҳаллий ўз-ўзини бошқарув органига ҳеч қандай алоқаси йўқ».

Бундан аввал Москва монументал санъати бўйича комиссияси раиси ўринбосари Лев Лавренов Москвадаги Ислом Каримов ҳиёбонида Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов ҳайкалини ўрнатиш ҳамда Ленин ҳайкалини Калужск майдонидан «Музеон» ҳиёбонига кўчириш масаласига ҳам салбий муносабат билдирганди.

Москва мэри Сергей Собянин 2017 йил 27 октябрь куни Москвада Ислом Каримов ҳайкалини ўрнатиш тўғрисида фармойиш имзолаганди. Ушбу ҳужжатга кўра, ҳайкал Якиманка туманида 2019 йил 31 декабргача ўрнатилади.

Изоҳ билдириш