2612

​Ростов-на-Дону шаҳридаги мактаб олдида қўлбола бомба портлади

Дунё 6 апрель 12:59 286

Ростов-на-Дону шаҳри марказида жойлашган мактаб олдида портлаш содир бўлди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

Портлаш оқибатида бир кишининг бармоқлари узилди. Нашрнинг хабар беришича, фонарь ичига беркитилган қўлбола бомба портлаган. Аниқ яшаш жойига эга бўлмаган дайди эркак Москва вақти билан соат 06:30 да пакет топиб олиб, унинг ичини текширганда фонарь топиб олган. Фонарни ёққанда портлаш юз берган.

Ҳозирда воқеа жойида ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари иш олиб бормоқда. Мактабда дарслар тўхтатилиб, ўқувчилар бинодан эвакуация қилинди.

Изоҳ билдириш