Жорий йилнинг март ойида мактабгача таълим муассасаларида “Соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ойлиги” ўтказилади. Мақсад, мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларни хавфсиз ва соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишларни такомиллаштиришдир. Шунингдек, мактабгача таълим муассасалари ошхоналарида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиш, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирлар самарадорлигини ошириш, овқат тайёрлаш учун масъул ходимлар […]
Фарғона давлат политехника институтида таҳсил олиб, айни дамда Бухорода истиқомат қилаётган 27 ёшли Саидбек Ғуломов ўзбекона миллий электромобил ихтиро қилди. Бундай дейишимизнинг сабабларидан бири шундаки, Саидбек автомашина дизайнини яратишда Фарғона дўпписи шаклларидан фойдаланган. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар қилди. — Енгил автомашина яратиш ғояси менда 2017 йилда туғилган эди, — дейди у. — Изланиш, ўрганиш […]
Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари томонидан фуқаролар мурожаати асосида ўтказилаётган профилактик тадбирлар жараёнида истеъмолчиларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган ва ҳеч қандай сифат сертификатига эга бўлмаган дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди. Жумладан, пойтахтимизнинг Яшнобод тумани, Содиқ Азимов кўчаси, 65-уйда жойлашган дорихонада ўтказилган профилактик […]
2019 йил 17 февраль куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида яшовчи Х.Т. (исмли аёл) ИИБга мурожаат қилиб, унда интернет тармоғидаги “Apple New” реклама сайти орқали ўзини Қозоғистон Республикаси фуқароси “Жаден Гулдана”, деб таништирган шахс “Телеграм” ижтимоий тармоғи орқали у билан гаплашган. ИИВ матбуот хизматининг ёзишича, Х.Т. 2 дона “iPhone XS” мобиль телефони сотиб олса, унга […]
Покистон ҳаво ҳудудидаги вазият туфайли 1 март санасидаги Тошкент-Лахор-Тошкент йўналиши бўйича учадиган HY461/462 рейслари бекор қилинди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар қилди. Компания хабарида таъкидланишича, ушбу йўналиш бўйича чипталарни жаримасиз ва қўшимча йиғимларсиз қайтариб бериш ва қайта брон қилиш мумкин. Аввалроқ, Мумбай, Деҳли, Сингапур, Бангкокдан Тошкентга рейслар Покистон ва Ҳиндистон чегарасидаги кескинлик сабабли Тошкент вақти билан 00:30 да […]
2019 йилнинг 28 февраль кунидан 4 март санасигача республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш эълон қилинади. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди. “Азиз дам олувчилар! Эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва “Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд” белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни илтимос қиламиз”, дейилади хабарда.
2019 йил 26 февраль куни соат 11:00 ларда Бухоро туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан тадбир ўтказилди, деб хабар берди Бухоро ИИБ матбуот хизмати. Тадбир давомида Жондор тумани Мустақиллик МФЙда яшовчи фуқаро Н.Х. назорат тариқасида гиёҳвандлик воситалари сотиб олиш мақсадида юборилган Бухоро шаҳрида яшовчи фуқарога Бухоро тумани “Чорбакр” қишлоғида жойлашган ошхонада жами 3 880 000 сўм миқдоридаги […]
Тошкентнинг Шимолий вокзал бекатида ногирон шахс 62 ҳамда 13т-йўналишида қатновчи автобусга чиқмоқчи бўлган. Ҳайдовчилар эса пандус очилмаётганини баҳона қилиб, йўловчини олмаган. 2019 йилнинг 20 февраль куни бўлган воқеа норозиликни келтириб чиқарган. Мазкур ҳолат “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарияти томонидан ўрганилиб, ушбу ҳайдовчилар 10 кунлик хўжалик ишларига ўтказилган. Келгусида бундай ҳолатга йўл қўймаслик мақсадида ҳайдовчилардан кафолат […]
Дунё миқёсида бугунги кунда 250 миллион киши халқаро мигрант, 740 миллион нафар одам эса ички мигрант ҳисобланади. Бу ҳақда ЎзА хабар қилади Ер юзининг 3,9 фоизи 15 ёшдан катта бўлган мигрантларни ташкил этади. 20 ёшгача бўлган мигрантлар умумий муҳожирларнинг 15 фоизини, яъни 37 миллион нафарини ташкил этади. Умумий ҳисобдаги муҳожирлар сонининг 48 фоизи аёллардан иборат. 250 […]
Ижтимоий тармоқларда ва баъзи ОАВ томонидан Ўзбекистон фуқароси Абрам Оқилов Корея Республикасининг клиникаларидан бирида оғир аҳволда бўлиб тургани тўғрисида хабарлар тарқалганди. Шу муносабат билан ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти ушбу масала Ўзбекистоннинг Сеул шаҳридаги Элчихонаси доимий назорати остида эканлигини маълум қилади. Абрам Оқилов Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги орқали 2017 йилнинг ноябрида Жанубий […]