Сўнгги вақтларда республика ва Тошкент шаҳри ҳудудида ҳайвонлар жанглари ҳақида турли хабарлар пайдо бўлмоқда. Масалан, ўтган ҳафтада Facebook’даги «ГУВД: диалог с населением (Ташкент)» гуруҳида Карина Мирзаева номли фойдаланувчи Сергели тумани ҳудудида итлар жанги ташкил қилинганини кескин норозилик билан хабар қилган эди. ИИББ ушбу хабар юзасидан дарҳол чоралар кўрди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати […]
Тошкентда 8 ойлик боласи билан тиланчилик қилиб юрган бошпанасиз наманганлик Муяссарга Хотин-қизлар қўмитаси кўмагида уй олишга ёрдам берилди. Дастлаб, асли Наманган вилоятидан бўлган Муяссар Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Хўжа Аҳрор Валий жомеъ масжиди ёнида тиланчилик қилиб юрганида вақтда топилган. Сўнгга унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, ҳолати ўрганила бошланган. Қизнинг тақдиридан хабар топган Хотин-қизлар қўмитаси раҳбарияти […]
Ижтимоий тармоқларда BMW машинасининг кўтарма кранда зовурдан чиқариб олинаётгани тасвирланган суратлар тарқалди. Маълумотларга кўра, мазкур йўл транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳрига кираверишда – Зангиотанинг Қуёшли қўрғони ҳудудида содир бўлган. Магистрал йўлда кетаётган юк машинасининг тиркамаси чиқиб кетиб, йўл четида турган BMWга урилган ва уни зовурга ағдариб юборган. Ҳозирча ҳодисада оқибатида жабр кўрганлар ҳақида маълумот йўқ.
Айни дамда Қарши шаҳар ҳокимлиги томонидан Қарши шаҳри рамзи (логотипи)ни яратиш учун танлов эълон қилинган бўлиб, унда профессионал реклама компаниялари, агентликлар билан бирга жисмоний шахслар, фрилансерлар, талабалар ва ҳ.к. иштирок этишлари мумкин. Танлов мукофот фонди 10 000 000 сўмни ташкил этади. Ғолиб деб топилган бир нафар шахс томонидан яратилган логотип Қарши шаҳрининг расмий рамзи сифатида […]
Омонулла Мадаев 1942 йилнинг 20 майида Тошкент шаҳрида туғилган. 1964 йил Тошкент давлат университетининг филология факультетини тамомлаган. 1958 йил Тошкент шаҳар 1-сонли мактаб-интернат ўқитувчиси, 1964 йил Тошкент шаҳар 82-сонли ўрта мактаб ўқитувчиси сифатида ишлаган. 1966 йил ТошДУ Ўзбек мумтоз адабиёти кафедрасида ишлаган, 1982 йилдан Тошкент давлат университетининг ўзбек мумтоз адабиёти кафедрасида доцент лавозимида фаолият олиб […]
Ижтимоий тармоқларда яна жамоат транспорти билан боғлиқ можаро акс этган видео тарқалганди. Олдингисида ногирон одамни автобусга чиқаришмаганди. Бунисида 51-автобус йўналишида ҳайдовчи ва чиптачи кекса аёлга қўпол муомалада бўлиб, автобусдан тушириб юборган. Воқеани «Тошшаҳартрансхизмат» шошилинч тарзда комиссия тузиб, ўрганиб чиққан. Ҳайдовчи ва чиптачидан воқеа юзасидан тушунтириш хати олинган. Ҳайдовчи ва чиптачи касб одобига риоя этмагани, муомала […]
Бировнинг ҳужжатини сохталаштирган Рустам бошлаган машмашаси илдиз отиб, фирибгарлик «занжири»га уланиб кетишини ўйлаганмикан?! Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар суди томонидан ўтказилган очиқ суд мажлисида Илҳомжон Холиқов ва Рустам Зиядуллаевнинг жиноят иши кўрилди. Илҳомжон Холиков 1970 йилда туғилган, маълумоти олий, оилали, 3 нафар фарзанди бор. Якка тартибдаги тадбиркор. Муқаддам судланган, суд ажримига асосан ўталмай қолган жазо […]
Тошкентдаги Юнусобод тумани 11-мавзе Янгишаҳар кўчасида жойлашган «ТЕТ-а-ТЕТ» номли тунги клубида юз берган пичоқбозлик юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати маълумот берди. Ҳодиса, 2019 йил 24 февраль куни соат 23:30 ларда Ш.Қ., З.А., Д.Х. ва У.А. Юнусобод тумани 11-мавзе Янгишаҳар кўчасида жойлашган «ТЕТ-а-ТЕТ» номли тунги клубга келиб, М.Т. ва А.Т., Ш. К. ва Ф.Ю.лар Д.А. билан ўзаро […]
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси маълумотларига кўра, 2019 йил 1 март куни Москва вақти билан соат 8:30да Волгоград областининг Михаилов туманидаги Р-22 «Каспий» федерал автомобиль йўли 765-километрида ЙТҲ юз берган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. ЙТҲ натижасида «Mitsubishi Outlander» автомобили ҳайдовчиси ва тўрт нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди. Маълум қилинишича, ҳалок бўлганлар орасида […]
Андижон шаҳри Майдонбозор маҳалласида яшовчи Н.Воҳидов эндигина 27 ёшни қаршилаган. У ёш бўлса ҳам шаҳридаги корхоналардан бирида бўлим бошлиғи вазифасида ишлайди. Унинг юриш-туришига кўпчиликнинг ҳаваси келади. Бироқ… Бироқ у интернетда – Тelegram мессенжерида “Билло Воҳидов” профилини очиб, диний ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган махсус номланган маърузани “Doʻstlarim” номи билан ташкил этилган виртуал гуруҳ аъзоларига тарқатган. Бу […]