51298

Март ойи мактабгача таълим муассасалари учун соғлом овқатланиш ойлиги деб эълон қилинди

Жамият 28 февраль 18:01 432

 

Жорий йилнинг март ойида мактабгача таълим муассасаларида “Соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ойлиги” ўтказилади.

Мақсад, мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларни хавфсиз ва соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишларни такомиллаштиришдир. Шунингдек, мактабгача таълим муассасалари ошхоналарида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиш, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирлар самарадорлигини ошириш, овқат тайёрлаш учун масъул ходимлар (ҳамширалар, ошпазлар ва омбор мудирлари)нинг билимларини мустаҳкамлашдан иборат.

Шу мақсадда, Мактабгача таълим ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликларининг мактабгача таълим муассасаларида “Соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги қўшма қарори қабул қилинди.

Мактабгача таълим вазирлигидан олинган маълумотларга кўра, қўшма қарорда:

–   мактабгача таълим муассасалари ошпазлари, омборчилари, ҳамширалари учун мактабгача таълим муассасаларида таом тайёрлаш жараёнида технология қоидаларига амал қилиш, озиқ-овқат омбори ишини тўғри ташкил этиш, мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчилар овқатлантиришини ташкил этишда санитария-гигиена талаблари ва қоидаларининг бажарилишини таъминлаш юзасидан ўқув-семинарлар ўтказиш;

–  мактабгача таълим муассасалари учун харид қилинаётган маҳсулотларнинг сифатли бўлиши, муассасаларда ташкил қилинган бракераж комиссиялари фаолиятини самарали ташкил этиш;

–  мактабгача таълим муассасалари ошхоналарининг технологик жиҳозлар, совуткичлар, ошхона жиҳозлари, омборхонада маҳсулотларни сақлаш шароитларининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослиги юзасидан хатлов ўтказиш.

Жорий йилнинг март ойидан бошлаб мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишга масъул ходимлар (ошпазлар, омборчи ва ҳамширалар)нинг овқат тайёрлаш технологияси, маҳсулотларни сифатли қабул қилиш, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиш юзасидан билим даражасини ва маъсулиятини ошириш  доимий тартиб этиб белгиланди.

Республиканинг барча туман(шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари ва Давлат санитария эпидемиология марказлари томонидан 2 март куни ошпазлар, 16 март ҳамширалар ва 30 март куни омборчилар учун ўқув семинарлари ўтказилади.

Мактабгача таълим муассасаларидаги овқатлантириш тизимидаги мавжуд муаммолар аниқланади ва таклифлар тайёрланади.

Изоҳ билдириш