Ўзбекистон Кабаса уюшмаси федерацияси фуқарога 34 йил давомида фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун пуллик компенсация тўловларини ундириб олишга ёрдам берди. Бу ҳақда Касаба уюшмаси маълум қилди. Х.Қаюмов 1978 йилдан Жиззах вилоят Паталогиоанатомия бюросининг паталогоанатом врачи лавозимида фаолият кўрсатган, лекин у билан тузилган меҳнат шартномаси 2018 йилда бекор қилинади. Аммо, тузилган меҳнат шартномаси бекор қилишда, охирги ҳисоб-китоб […]
Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тилляева Instagram саҳифасида севимли нонушта рецепти билан ўртоқлашди. “Менинг нонушта пайтида севиб тановул қиладиган овқатим бу кечга увитилган сули ёрмаси, яъни овсянкадир. Бунинг учун хом сули ёрмасини, олма ва тозаланган кунгабоқар ёки қовоқ уруғи, турли ёнғоқлар, сариқ майиз ва сут (бодом, соя ёки сули ёрмасидан тайёрланган сут) […]
Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани ҳудудида 17 февраль куни 7 ёшли Жасминани тепловоз уриб юборган. «Замон» хабарига кўра, қизалоқ нон сотиб олиш учун поезд йўли бўйлаб кетаётган бўлган, деб ёзмоқда UZ24. У ўзини четга олишга ҳаракат қилган, бироқ ўнг тиззасининг пастки болдир қисмидан ёпиқ жароҳат олади. Қизалоқ зудлик билан туман шошилинч тез тиббий ёрдам марказига келтирилади. Ҳолат […]
Аввалроқ, «Аҳмадбой» билан боғлиқ йирик молиявий пирамида шаклидаги фирибгарлик ортида анчагина машмашалар содир бўлганди. Айбдорлар тегишли жазосини олганди. Аммо бу билан фирибгарлик жинояти ва унга чув тушаётганлар камайгани йўқ. Айниқса, сўнгги пайтларда фирибгарлик хотин-қизлар ўртасида кўпайгани ачинарли. Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги «Қумчуқ» маҳалласида содир этилган йирик фирибгарлик жинояти ҳам шулар жумласидан. Бир қоп шакарга алданганлар Эрта […]
Ўқувчи-ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олишда “тенгдош-тенгдошга” тамойилини ривожлантириш, ёшлар билан ишлаш тизимига халқаро тажрибаларни татбиқ этиш мақсадида умумтаълим мактаб ўқувчилари учун БМТ Бош Ассамблеясининг симуляцион “Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш” мавзусида “Ёш делегат” конференцияси ташкил этилмоқда, деб хабар берди Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати. Конференция Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг 10-12 […]
2019 йил давомида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ таркибидаги автобус саройларига 200 тадан зиёд янги автобуслар келтирилиши режалаштирилган. Куни кеча шундан 30 та катта сиғимдаги «МАN» русумли автобуслар олиб келинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди. Келтирилаётган автобуслар йўловчи оқими, шунингдек, аҳоли талабидан келиб чиқиб йўналишларга бириктирилади. Шу тариқа ҳаракат таркиби янгиланиб боради.
Тошкент вилоятида собиқ турмуш ўртоғини ўлдириш учун 1 500 АҚШ доллари ваъда қилиб қотилликка одам ёллаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИБ матбуот хизмати хабар қилди. 2019 йил 11 февраль куни Тошкент вилояти ИИБга Чирчиқ шаҳрида яшовчи 1970 йилда туғилган фуқаро Б.Й. ариза билан мурожаат қилиб, таниши Қибрай туманида яшовчи 1981 йилда туғилган Д.А. собиқ […]
Жорий йилнинг 28 фeвраль куни Халқ таълими вазирлиги ҳамда Кембриж Университетининг Cambridge Assessment International Education бренди остида фаолият юритувчи Имтиҳон Кенгаши ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. Мазкур ҳужжат Прeзидeнт мактаблари ўқув жараёнларини ривожлантириш ва шакллантиришда ХТВ ҳамда Cambridge Assessment International Education ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш учун асос […]
GM Uzbekistan АЖ ва “Ўзагросуғурта” АЖ билан биргаликда Chevrolet Malibu ва Tracker автомобилларини 1 йилга муддатли тўлов орқали сотиб олиш бўйича янги хизмат ишлаб чиққан эди. Кўп сонли харидорларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда компания фоизсиз тўлов муддатини 2 йилга узайтирди. Шунингдек, кириб келаётган баҳор айёмлари муносабати билан акциянинг амал қилиш муддати ҳам 2019 […]
2018 йилда ўтказилган аттестация натижаларига кўра, Самарқанддаги педагогларнинг 364 нафарига олий, 1286 нафарига биринчи ва 3603 нафарига иккинчи ҳамда 3030 нафарига мутахассис малака тоифалари берилган, деб ёзмоқда Zarnews. Шунингдек, аттестацияда яхши кўрсаткич қайд этмаган 294 нафар олий, 1159 нафар биринчи, 2436 нафар иккинчи ва 487 нафар мутахассис малака тоифасига эга бўлган ўқитувчилар тоифасидан туширилди. 2019 йил […]