51318

Тошкент вилоятида собиқ хотинини ўлдириш учун 1500 долларга «киллер» ёллаган эркак қўлга олинди

Жамият 1 март 12:20 239

Тошкент вилоятида собиқ турмуш ўртоғини ўлдириш учун 1 500 АҚШ доллари ваъда қилиб қотилликка одам ёллаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

2019 йил 11 февраль куни Тошкент вилояти ИИБга Чирчиқ шаҳрида яшовчи 1970 йилда туғилган фуқаро Б.Й. ариза билан мурожаат қилиб, таниши Қибрай туманида яшовчи 1981 йилда туғилган Д.А. собиқ турмуш ўртоғи 1979 йилда туғилган Ш.М.ни ўлдириши ҳақида топшириқ бериб, эвазига унга 1 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ваъда қилаётганлигини маълум қилади.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 2019 йилнинг 13 февраль куни Тошкент вилояти ИИБ ва вилоят Прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилиб, буюртмачи Д.А. учун собиқ турмуш ўртоғи Ш.М. ўлдирилганлиги, қотиллик жинояти Б.Й. томонидан содир этилганлиги саҳналаштирилиб, далил сифатида фото суратлар ҳамда собиқ турмуш ўртоғига тегишли аёллар сумкаси берилади. Шундан сўнг буюртмачи Д.А. ишни битирганлиги учун Б.Й.га келишилган пулдан 400 000 сўмни бераётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Прокуратураси томонидан фуқаро Д.А.га нисбатан ЖКнинг 25/97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

 

Изоҳ билдириш