51321

Тошкентга яна 30 та янги автобус келтирилди

Жамият 1 март 12:38 198

2019 йил давомида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ таркибидаги автобус саройларига 200 тадан зиёд янги автобуслар келтирилиши режалаштирилган.

Куни кеча шундан 30 та  катта сиғимдаги «МАN» русумли автобуслар олиб келинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Келтирилаётган автобуслар йўловчи оқими, шунингдек, аҳоли талабидан келиб чиқиб йўналишларга бириктирилади. Шу тариқа ҳаракат таркиби янгиланиб боради.

 

Изоҳ билдириш