4075

Сергели туманига янги ҳоким тайинланди

Ўзбекистон 19 апрель 9:40 456

Тошкент шаҳри Сергели туманига янги ҳоким тайинланди. Тошкент шахар хокимиятининг маълум қилишича, Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари Раҳмонов Бахтиёр Султонович эндиликда ушбу туман ҳокими сифатида иш бошлайди.

Сергели туманининг аввалги ҳокими Фурқат Мақсудхўжаев қайси ишга ўтгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Бироз олдинроқ Иқтисодиёт вазири ўринбосари Дилмурод Турдиев Раҳматжонович Тошкент шаҳри Яшнобод туманига ҳоким бўлгани хабар қилинганди.

Раҳмонов Бахтиёр Султонович 1959 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Миллати – ўзбек.

Маълумоти:олий 1981 йил, Киев муҳандис-қурилиш институти (кундузги), 2000 йил, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
1976-1981 йй.- Киев муҳандис-курилиш институти талабаси
1981-1990 йй.- Тошкент қурилиш бош бошқармаси 11-қурилиш трести 1-қурилиш бошқармаси монтажчиси, қурилиш устаси, омилкори, бош муҳандиси
1990-1993 йй.- Учтепа тумани уй-жойдан фойдаланиш ишлаб чиқариш бирлашмаси директори
1993-1997 йй.- Учтепа тумани коммунал фойдаланиш бошқармаси бошлиғи-туман ҳокимининг ўринбосари
1997-1999 йй.- Учтепа тумани коммунал фойдаланиш бошқармаси бошлиғи
2000-2000 йй.- Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмаси бош директорининг биринчи ўринбосари
2000-2003 йй.- «Тошшаҳаргазтаъминот» шўъба корхонаси директори
2003-2005 йй.- Тошкент шаҳар коммунал фойдаланиш бирлашмаси бош директорининг ўринбосари
2005-2008 йй.- Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмаси бош директори
2008-2011 йй.- Миробод тумани ҳокими
2011 й. – ҳ.в. – Тошкент шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммунал хўжалиги, ободонлаштириш, саноат ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари
Изоҳ билдириш